Кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри жорий йилнинг 21-25 сентябрь кунлари очиқ ҳавзада сузиш бўйича 10-Осиё очиқ мусобақаси (Ациан Опен Wатер)га мезбонлик қилмоқда.
Мазкур Осиё биринчилигида белгиланган равишда спортчилардан допинг синамаларни олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги допинг офицерлари томонидан амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан тажрибали допинг офицерларимиз Самарқанд шаҳрида бўлиб туришибди. Ишончимиз комил, ходимларимиз ўзларига билдирилган юксак ишончни оқлашади, албатта.
Айтиб ўтиш лозим, ушбу Осиё чемпионатига юқори даражада тайёргарлик олиб борилган. Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз Осиё сузиш федерациясига қитъамиздаги 45та давлат аъзо саналади. Олдинда турган катта спорт мусобақасида барча спортчилар допингсиз ҳалол йўл билан ғалабаларга эришишларини тилаб қоламиз.