eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Мутасаддилар Фарғонада антидопинг ўқув семинарини ўтказишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ХХХИИИ ёзги Олимпия ва ХВИИ Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда 2022 йил 1 июлдаги «2026 йил Милан ва Кортина-дЪАмпессо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган ХХВ қишки Олимпия ва ХИВ Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат сафарларида бўлиб туришибди.

Жумладан, жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутахассиси У.Жўраев, Агентлик бўлим бошлиғи С.Турсунова ва Ф.Абдурашидовалар дастлаб, Фарғона вилоятига ташриф буюришди.

Вилоятга ташрифдан кўзланган мақсад ҳудудларда спортга берилаётган эътибор қай даражада эканлигини билиш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда антидопинг соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш борасида ўрганиш ишларини олиб боришдир.

Шу мақсадда Фарғона вилоятида жойлашган спорт таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш билан бир қаторда, вилоятда фаолият олиб бораётган мураббийлар, спорт шифокорлари ва спортчиларга допингга қарши курашиш бўйича тавсиялар беришдан иборат.

Фарғона вилоятига сафар давомида вилоятдаги спорт таълим муассасаларида спортчиларга яратилган шароитлар билан танишилди, профилактика мақсадида спортчилар қандай қўшимча маҳсулотларни истеъмол қилмоқда, улар истеъмол қилаётган дорилар таъқиқланган рўйхатга киритилмаганми шуларни билиш мақсадида тиббиёт хоналари кўздан кечирилди ва керакли тушунтиришлар берилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш