Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 йил 1 июлдаги 2026 йил Милан ва Кортина-дЪАмпессо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган ХХВ қишки Олимпия ва ХИВ Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ 303-сонли Қарорида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ҳам қатор вазифалар юкланган.
Шу мақсадда чора тадбирлар режаси ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур чора-тадбирларни амалга оширишда Агентликнинг Антидопинг қоидабузарликлари ва АДАМС мониторинги бўлими томонидан Парасузиш ва Паратаеквондо бўйича спортчиларга индивидуал тарзда шахсий профилни бошқариш ва юзага келган техник камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Қолаверса, спортчи ва спортчининг ёрдамчи персоналига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини яъни допинг-синамалар натижаларига ёндашиш, таъқиқланган моддаларни истеъмол қилиш учун терапевтик истисно ҳужжатларини расмийлаштириш, АДАМС тизими орқали спортчининг жойлашуви ҳақида маълумотларни электрон базага киритиш ҳам тушунтириб ўтилди.