eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Наманган ва Андижондаги спорт таълим муассасалари ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлиги ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ водий бўйлаб хизмат сафарида бўлиб қайтишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5280-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган бўлиб, масъул ташкилотлар Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасадди ходимлари вилоятларга борган ҳолда ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутахассиси У.Жўраев, Агентлик бўлим бошлиғи С.Турсунова ва Ф.Абдурашидовалар дастлаб, Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Шундан сўнг, Андижон ва Наманган вилоятларида бўлишди.

Мутасаддилар вилоятлардаги спорт таълим муассасаларида спортчиларга яратиб берилган шароитлар билан танишиш билан бир қаторда спортчилар, спорт шифокорлари ва мураббийларга допинг истеъмол қилишнинг инсон саломатлигига таъсири юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди ва ўқув-семинар ўтказишди.

Вилоятга ташрифдан кўзланган мақсад ҳудудларда спортга берилаётган эътибор қай даражада эканлигини билиш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда антидопинг соҳасидаги билимларини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Бундай ўқув-семинарлар ва ўрганиш ишлари республика бўйлаб, режа асосида ўтказиб келинмоқда.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш