Пойтахтимиздаги муҳташам «Ҳумо Арена» саройида ўтказилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Мазкур чемпионатда спортчилардан допинг синамаларни олиш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди.
Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигида 18 нафар спортчимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ўз тарихида 35-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигида сайёрамизнинг 5 қитъаси 84 давлатидан жами 575 нафар (311 эркак, 264 аёл) дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун баҳсларга киришган.
Олдиндаги баҳсларда спортчиларимизга омад тилаймиз.