Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги раҳбарияти ва ходимлари иштирокида Марказий Осиё Минтақавий антидопинг ташкилоти (РАДОСА) мутасаддилари билан онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масала, допинг офицерларни малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашинувни йўлга қўйиш ва иш давомида юзага келаётган муаммоли масалаларда қандай йўл тутиш лозимлиги бўйича сўз юритилди.
Онлайн йиғилиш якунида узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган антидопинг ташкилотлари билан тажриба алмашиш мақсадида ходимларни юбориш жумладан, Қозоғистон миллий антидопинг агентлигига тажриба алмашинуви асосида ўқув семинарларни ташкил қилишга келишиб олинди.