Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик доирасида онлайн учрашувларни ташкил қилиб келмоқда.
Жумладан, бугун Туркия антидопинг комиссияси (Туркия антидопинг агентлиги) раиси Roʼshtoʼ Goʼner билан онлайн йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков ва ходимлар иштирок этишди.
Мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, бу орқали тажриба алмашиш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари йиғилиш кун тартибидаги асосий масала бўлди.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Туркия антидопинг комиссияси ўртасида узоққа мўлжалланган келишув меморандуми ва ходимларни малакасини ошириш яъни допинг назорати, терапевтик истисно ҳамда антидопинг таълим дастурлари бўйича ўқув курсларни ташкил қилишга қаратилган 3 йиллик шартнома имзолаш юзасидан сўз юритилди.
Ушбу меморандум доирасида онлайн ва офлайн ўқитиш курслари ташкил этилади ва якунда халқаро даражада тан олинган сертификатлар тақдим этилади.