Ўзбекистон Миллий антидопинг aгентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ–5280-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 18 октябрь куни Спортни ривожлантириш вазирлиги биносида қўшма тадбир ташкил этилди
Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мамлакатимизда фаолият олиб бораётган федерация ва ассоциация спортчи, спорт шифокорлари ва мураббийларига антидопинг ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда.
Жумладан, бугун Спортни ривожлантириш вазирлиги мажлислар залида Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси ҳамда Ўзбекистон Триатлон федерацияси мураббийлари, спорт шифокорлари ҳамда спортчиларига антидопинг қоидалари юзасидан антидопинг ўқув-семинари ўтказилди.
Агентлик ходимлари томонидан спортчилардан допинг синамаларни олиш жараёни шунингдек, антидопинг қоидабузарликлар юзасидан тушунтириш берилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан юзланишди ва мутахассислар томонидан керакли тушунчалар берилди.