Хуршидбек Расулжоновнинг допинг-синамасида тақиқланган модда аниқланганлиги сабабли, у 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.
Допинг-синама спортчидан Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида (ASBC Asian U22 Boxing Championships) Осиё чемпионати давомида олинган.
Х.Расулжонов ушбу мусобақада 60 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлганди. Шундай қилиб, спортчи 2022 йил Осиё чемпиони унвонидан маҳрум қилинди.