Айни кунларда Осиё мамлакатлари нигоҳи Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига қаратилган.
Кеча мусобақаларга старт берилди. -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков таиландлик Саравют Суктетга қарши, 63.5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев япониялик Шунсуке Китамотога қарши рингга кўтарилишди.
Уч раунд давом этган беллашувда боксчиларимиз рақибларини очколар ҳисобида мағлубиятга учратишди ва кеинги босқичга йўл олишди.
Осиё биринчилигининг бугунги дастурларида ҳам 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Кечаги жангда япониялик рақибидан сезиларли даражада устун келган Руслан Абдуллаевга қозоғистонлик Санатали Толтаев рақиблик қилади. Иккинчи жангда эса -54 кг вазн тоифасида яна бир боксчимиз Шаҳзод Музаффаров покистонлик Ҳуссайн Зокирни синовдан ўтказади.