Ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар деярли ҳар ой содир бўлади. Бу сафар допинг тарихи ва қоидабузарликларга назар ташлаймиз.
Спортдаги допинг иш фаолиятини сезиларли даражада яхшилайдиган ноқонуний дорилар ҳисобланади. Допинг дастлаб Жанубий Африка аҳолиси чидамлиликни ошириш учун ишлатадиган спиртли ичимликнинг номи бўлган.
Спортчилар томонидан қўлланиладиган допинг дори воситаларининг барча гуруҳларига кучли таъсир кўрсатадиган дорилар киради, уларнинг аксарияти жиддий касалликларни даволаш учун ишлатилади ва дорихоналарда рецепт бўйича сотилади. Допингдан фойдаланишни фақат махсус таҳлил - допинг тести ёрдамида аниқлаш мумкин. Допинг назорати одатда спортчининг мусобақаларга чиқишидан олдин ёки ундан кейин дарҳол амалга оширилади.
Спортчининг ўзи ва унинг вакиллари одатда допингдан онгли равишда фойдаланишни инкор этадилар ва ижобий допинг тестини касаллик учун дорилар ёки номаълум таркибдаги озуқавий қўшимчалардан фойдаланиш билан изоҳлашади.
1999 йилда Лозаннада Халқаро антидопинг конференцияси бўлиб ўтди ва Жаҳон антидопинг комиссияси тузилди, унинг вазифалари тақиқланган дорилар рўйхатини ишлаб чиқиш ва допинг тестларини мувофиқлаштириш эди. Улар нафақат мусобақаларда ўтказилиши керак эди, балки мусобақалардан ташқари ҳолатларда ҳам ўтказиш белгиланди. Ушбу қарорлардан сўнг ҳам допинг можаролари давом этди. 21-аср бошида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан тақиқланган дорилар рўйхатида 300 дан ортиқ асосий ва жами 10 000 га яқин дори воситалари тақиқланган рўйхатга қўшилди. Қоидаларга кўра, спортчи 1 йилдан 4 йилгача спортдан четлатилиши мумкин, агар қоидабузарлик такроран амалга оширилса спортчи ёки унинг мураббийи умрбод спортдан четлаштирилади.
Миллий антидопинг агентлиги
Ахборот хизмати