eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Навбатдаги антидопинг ўқув-семинари Навоийда ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги раҳбар ходимлари Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган эди.

Куни кеча Навоий вилоятида ҳам антидопинг ўқув семинарини ўтказишди. Мазкур семинарда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутахассиси У.Жўраев ва агентлик ходимлари томонидан “Спортда допингга қарши курашиш муаммолари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

Навоий вилоятидаги спорт таълим муассасаларида спортчиларга яратиб берилган шароитлар, спортчилар қандай дори воситаларини истеъмол қилаётганлиги, бу дори воситалари тақиқланган рўйхатда мавжуд эмаслиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг, вилоятдаги спорт таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган мураббийлар, спорт шифокорлари ва мутасаддилар иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда спорт тиббиёти ходимлари ҳамда тренерлар томонидан спортчиларни юқори натижаларга эришишлари учун қандай витаминлар истеъмол қилиниши керак эканлиги, спортчилардаги ўзгаришларга қай тарзда илмий жиҳатдан ёндашиш зарурлиги, допинг офицерлари томонидан қайси вақтда спортчилардан допинг тест олиниши ҳамда АДАМС платформасига киритилган спортчилар ўз вақтида профилларини тўлдириб боришлари лозимлиги тушунтирилди.

Ўқув-семинар давомида масъул ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш онлайн ва офлайн тарзда ташкил этилган бўлиб, спорт таълим муассасаларини ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга керакли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Шунингдек семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш