Пойтахтимизда жойлашган Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳар йили жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионларини етиштириб чиқаради. Мазкур даргоҳда мураббийлардан спорт сир-асрорларини ўрганган ўқувчилар келажакда олий таълим муассасасини тамомлаб спортчи ҳамда мураббийликда фаолият олиб боришлари мумкин. Бундай ёш, иқтидорли спортчиларни келажакда етук бўлиб вояга етишларида эса ёшликдан тўғри, ҳалол курашга ўргатиш асосий омил ҳисобланади.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари томонидан Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби таклифига биноан антидопинг ўқув семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув-семинарда спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчи-спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари иштирок этишди. Семинар давомида ўқувчилар ўртасида допинг тушунчасини қай даражада билиши тўғрисида қизиқарли савол жавоблар ҳам ўтказилди.
Бундай ўқув-семинарлар Агентлик томонидан республикамиз бўйлаб онлайн ва офлайн тарзда мунтазам ўтказиб келинмоқда.