Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) тасарруфидаги Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (РАДОСА)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда, ташкилотга аъзо мамлакатлар антидопинг агентликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Жумладан, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков ҳам онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда иштирок этди.
Кун тартибидаги бир нечта масалаларга тўхталиб ўтилди. Дастлаб антидопинг агентликлари ўз мамлакатларидаги ҳукуматлар билан қандай алоқада бўлаётганлиги, улар ўз ишини самарали ташкил қилиши учун етарли шароитлар яратиб берилганлиги бўйича фикрлар тингланди.
Шундан сўнг, ташкилотнинг янги логотипини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчиларига тақдим этилган логотип намуналари кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.
Шунингдек, йиғилиш давомида 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди.