Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.
Нишонлар билан бир гуруҳ соҳада хизмат қилиб келаётган раҳбар ходимлар тақдирланмоқда. Кеча мазкур нишонларни ўз эгаларига топшириш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлигида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов олиб борди ва барчани мазкур сана муносабати билан табриклади ҳамда нишонларни ўз эгаларига топширди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Абдушукур Садиков ҳам иштирок этди ва “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Агентликнинг Допинг назорати бўлими мутахассиси Асал Муслимовага ҳам эсдалик нишон топширилди.