Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5057-сонли қарорида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузурида терапевтик истисно бўйича комиссия, ахлоқ бўйича комиссия ва Апелляция бўйича комиссиялар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
Шунга мувофиқ, Агентлик ҳузурида терапевтик инстесно бўйича комиссия таркиби шакллантирилган ҳамда фаолияти йўлга қўйилган. Ушуб комиссия фармакологик таъсирга эга таъқиқланган дори препаратлари ва бошқа моддалар тўғрисида маълумотлар базасини доимий янгиланиб борилишини таъминлайди.
Бугун, Агентликда мазкур комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Агентлик бош директори А.Садиков олиб борди. Шунингдек, йиғилишда комиссия раиси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари ва тиббий буюмлар, тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК Фармакология қўмитаси раиси С.Саидов, Тошкент Фармацевтика институти профессори А.Каримов, Тошкент Фармацевтика институти доценти А.Қосимов ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бўлими раҳбари, Б.Ф.д. А.Солиевлар иштирок этишди.
Комиссиянинг асосий вазифаси спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, Халқаро антидопинг стандартларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлайди. Шунингдек, Антидопинг назоратини самарали тизимини, спортда фармакологик таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланилишини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.
Комиссия аъзолари кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.