Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида халқаро ташкилотлар билан ўзаро самарали фаолиятни амалга ошириш, жаҳонда юқори ўринларда турадиган Антидопинг агентликлари билан ўзаро тажриба алмашиш вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Корея миллий антидопинг агентликлари ўртасида узоққа мўлжалланган келишув меморандуми имзоланган эди. Ушбу меморандум ходимларни малакасини ошириш яъни допинг назорати, терапевтик истисно ҳамда антидопинг таълим дастурлари бўйича ўқув курсларни ташкил қилишга қаратилгандир.
Ушбу меморандум доирасида онлайн ва офлайн ўқитиш курслари ташкил этилади ва якунда халқаро даражада тан олинган сертификатлар тақдим этилади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари хизмат сафари билан Жанубий Корея Республикасида бўлиб туришибди. Малака ошириш дастурига мувофиқ, ҳар бир йўналиш бўйича билимлари мустаҳкамланмоқда.