eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Матонатли спортчиларга антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигининг вазифаси спортчиларнинг допингсиз мусобақаларда қатнашиш учун асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.

Шу мақсадда Агентлик томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларига борган ҳолда спорт шифокорлари, мураббийлар ва спортчиларга антидопинг ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги антидопинг ўқув-семинари пара енгил атлетика спорт тури билан шуғулланувчи атлетларимиз билан ўтказилди. Табиийки, паралимпия спорт тури билан шуғулланувчи спортчилардан икки карра кўпроқ машғулотлар қилиш ва қўшимча озуқалар истеъмол қилиш талаб этилади.

Спортчилар истеъмол қилаётган дори воситалари ёки қўшимча озуқалар таркибида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан ҳар йили янгилаб бориладиган тақиқланган дори воситалари мавжуд эмаслигини алоҳида назорат қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.

Агентлик томонидан ўтказилган семинарда шу масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Семинар давомида тақиқланган дори воситалари тўғрисида, АДАМС тизимидаги профилларини ўз вақтида тўлдириб боришлари ва допинг назорати ходимлари билан қандай мулоқот қилиш лозимлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Спортчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан керакли жавоблар берилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш