eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Боксчиларга антидопинг қоидабузарликлари, терапевтик истиснолар ва АДАМС платформаси бўйича тушунчалар берилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан устувор ҳисобланган федерация ва ассоциацияларга борган ҳолда антидопинг ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Тошкент вилоятида ўқув-машғулот олиб бораётган бокс бўйича терма жамоа аъзолари билан учрашув ўтказилди. Мазкур семинарда 30 га яқин спортчилар ва спорт шифокорлари ҳамда мураббийлар иштирок этишди.

Ҳозирги кунда жаҳон ареналарида юқори ўринларни эгаллаб келаётган боксчиларимизга истеъмол қилаётган дори воситалари ёки қўшимча озуқалар таркибида тақиқланган дори воситалари мавжуд эмаслигини алоҳида назорат қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.

Агентлик мутахассислари томонидан антидопинг қоидабузарликлари, терапевтик истиснолар ва АДАМС платформаси бўйича тушунчалар берилди. Семинар давомида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш