Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги халқаро ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда допингга қарши самарали курашиш борасида мунтазам учрашувлар ташкил қилиб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков ва Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) ходими А.Филатов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар ҳар икки мамлакат антидопинг агентликлари ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўз навбатида А.Филатов Ўзбекистонда допингга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларга халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юқори баҳо берилаётганлигини таъкидлаб ўтди