eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Чимён ўқув-машғулотлар базасида антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинаётган антидопинг ўқув-семинарларининг навбатдагиси Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида ўтказилди.

Ушбу семинарда спортчилар, спорт шифокорлари ва мураббийлар иштирок этишди. Семинар давомида тингловчиларга антидопинг қоидабузарликлари, АДАМС тизимида профил юритиш, терапевтик истиснолар ва допинг синама топшириш жараёнида спортчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Тошкент вилояти Чимён ўқув-машғулотлар базасида ўтказилган семинарда 100 га яқин тингловчилар иштирок этишди. Семинар давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш