Айни кунларда Швецариянинг Лозанна шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) нинг йиллик симпозиум бўлиб ўтмоқда.
Мазкур анжуманда дунёнинг 800 дан ортиқ Халқаро федерациялар, миллий ва минтақавий антидопинг ташкилотлари раҳбарлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков ва агентлик ходими Ж.Рахмонбердиевлар иштирок этишмоқда.
15-16 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган сипмпозиумнинг биринчи кунида анжуман очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ВАДА президенти Витолд Банка сўзга чиқиб, йиғилганларга ҳалол спорт йўлида самарали фаолият олиб бораётганликлари учун миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг симпозиум ўз ишини бошлади. Симпозиум биринчи кунида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, давлатларнинг ВАДА кодексига бўлган муносабати ва Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан тасис қилинган конвенция ҳақида сўз борди. Шунингдек, турли масалалар муҳокама қилинди.