eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг йиллик симпозиуми ўз ишини якунлади

Аввал хабар берганимиздек, Швецариянинг Лозанна шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) нинг йиллик симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Симпозиум биринчи иш кунида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, давлатларнинг ВАДА кодексига бўлган муносабати ва Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан таъсис қилинган конвенция ҳақида сўз борди.

Саммитни иккинчи куни бир қатор хорижий давлатлар антидопинг агентликлари ва ВАДА томонидан аккредитациядан ўтган лабораториялар, корхоналар раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Агентлик директори A.Садиков ВАДА бош менежери Иева Лукоситуэн-Станикуниене, Осиё минтақаси бошлиғи Кеннй Леэ, ВАДАнинг Мувофиқлик қоидалари ва стандартлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Эмилиано Симонелли, Корея антидопинг агентлиги директори Ёунг Ҳеэ Леэ ҳамда РАДОКА менежери Венера Абдула билан мулоқотлар бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ҳозирги кунда антидопинг соҳасида юзага келаётган муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича фикр алмашилди ва келишувларга эришилди.

Ўз навбатида ВАДАнинг Мувофиқлик қоидалари ва стандартлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Эмилиано Симонелли Агентликнинг 2018-2022 йилги фаолиятини тўлиқ текширилганлиги ва текширувларни муваффақиятли якунлагани шунингдек, ҳалол спорт йўлида самарали фаолият олиб борилаётганлиги билан Агентлик директори A.Садиковга миннатдорчилик билдирди.

14-15 март кунларига режалаштирилган ВАДАнинг йиллик симпозиуми ўз ишини якунлади.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш