Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 декабрдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан агентликка ҳам қатор вазифалар юклатилган. Жумладан, киберспорт бўйича ўқув-услубий қўлланма яратиш топшириғи берилган. Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Киберспортда допингга қарши кураш” ўқув-услубий қўлланма нашр этилди.
Услубий қўлланма киберспорт билан шуғулланадиган спортчиларда юзага келадиган допингга қарши кураш ва таркибида тақиқланган дори воситалари ҳамда биологик актив қўшимчалардан фойдаланиш оқибатида кейинги асоратлар тавсифини, антидопинг қоидабузарликлари, ТИ рухсатномаси ва допинг тест олиш жараёнлари ҳақида маълумотлар беради, шунингдек допингга қарши курашиш бўйича қадамма-қадам профилактик чора-тадбирлар режаси ва амалга ошириш керак бўлган тавсияларни ўз ичига олган.
Қўлланма киберспорт билан шуғулланаётган профессионал ва ҳаваскор спортчилар билан бир қаторда спорт федерациялар (ассоциациялар) ва спорт мактабларининг спорт тиббиёти шифокорлари, невропатологлар, умумий амалиёт шифокорлари ва бошқа ихтисосликдаги шифокорлар учун мўлжалланган.