Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармон билан давлат идораларини янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир соҳани янада ривожлантириш борасида ислоҳотлар назарда тутилган.
Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ҳам соҳани ривожлантириш, мамлакатни допингдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида қатор самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.
Агентлик томонидан республикада фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари, мураббийлар ва мутасаддилар иштирокида узлуксиз касбий таълимни таъминлаш мақсадида антидопинг малака ошириш курси ташкил қилинмоқда.
Навбатдаги антидопинг малака ошириш курси Қашқадарёда ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ва вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тўрт кунга мўлжалланган 24 соатлик малака ошириш курсида Агентлик ходимлари томонидан 200 нафар соҳада фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари ва мураббийларга антидопинг соҳасида кўргазмали қуроллар билан маърузалар қилишмоқда. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилади.