Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармон билан давлат идораларини янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир соҳани янада ривожлантириш борасида ислоҳотлар назарда тутилган.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан республикада фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари, мураббийлар ва мутасаддилар иштирокида узлуксиз касбий таълимни таъминлаш мақсадида антидопинг малака ошириш курси ташкил қилинмоқда.
Бугун, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида устувор ҳисобланган федерация ва ассоциацияларнинг спорт шифокорлари учун 24 соатлик малака ошириш курси бошланди.
Уч кунга мўлжалланган антидопинг малака ошириш курсида антидопинг қоидабузарликлари, АДАМС платформасида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, терапевтик инстиснодан қандай фойдаланиш ва допинг синама топшириш вақтида спортчининг мажбурияти ва ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.
Малака ошириш курси якунида сертификатлар топширилади.