Ҳалол спорт куни Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) томонидан 2013 йилдан буён нишонланиб келинади.
Ушбу сана муносабати билан ҳар бир антидопинг ташкилотлари ўз мамлакатларида ҳалол спортни тарғиб қилишга қаратилган роликлар, давра суҳбатлари ва қизиқарли ўйинларни ўтказишади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ҳам ушбу сана муносабати билан кўплаб тадбирларни ташкил этмоқда. Жумладан, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ёш спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари иштирокида давра суҳбати ва қизиқарли савол жавоб ўйинларини ўтказишди.