Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-14 сонли РEСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШГА ДОИР БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Фармони қабул қилинган бўлиб ушбу фармон билан давлат идораларини янги босқичга олиб чиқиш, хар бир соҳани янада ривожлантириш борасида ислоҳотлар назарда тутилган.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан "Допингга
қарши кураш" мавзусида туркум тарқатма материаллар базаси яратилди ва республикадаги спорт муассасаларига тарқатилди.
Жумладан, Сирдарё ва Хоразм вилоятлардаги спорт муассасаларида "допингга қарши кураш" ташвиқот ва тарғибот тадбирлари ва тематик кўргазма материалларидан спорт шифокорлари, мураббийлар ва спортчилар фойдаланмоқда.