Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Рeспублика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-14-сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармон билан давлат идораларини янги босқичга олиб чиқиш, ҳар бир соҳани янада ривожлантириш борасида ислоҳотлар назарда тутилган.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан “Допингга қарши кураш” мавзусида туркум тарқатма материаллар базаси яратилди ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги кўмагида республикадаги спорт муассасаларига тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятлардаги спорт муассасаларида "Допингга қарши кураш" ташвиқот ва тарғибот тадбирлари ва тематик кўргазма материалларидан спорт шифокорлари, мураббийлар ва спортчилар фойдаланмоқда.
Бундай тарғибот ишларидан кўзланган асосий мақсад допингнинг салбий оқибатлари тўғрисида спортчилар билан бир қаторда спорт шифокорлари ва мураббийлар, қўйингки барча соҳага алоқадор инсонлар билиши ва ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришдир.