Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер қабул қилди.
Дастлаб, А.Садиков Агентлик фаолияти жумладан, эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги режалар тўғрисида маълумот берди.
Шундан сўнг, К.Шнайдер ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Жумладан, АДАМС тизими, терапевтик истиснолар ва Антидопинг таълим дастурлари бўйича янгича ёндашувни олиб кириш бўйича фикрларини билдириб ўтди.
Шунингдек, Агентлик томонидан федерация ва ассоциациялар спортчилари ва мураббийлари иштирокида ўтказилаётган ўқув-семинарлар ҳамда вилоятлардаги спорт шифокорлари учун 24 соатлик малака ошириш курслари яхши йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.