eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Намангандаги спорт таълим муассасаларида “Допингга қарши кураш” мавзусидаги антидопинг бурчаклари ташкил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 149-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда республикадаги спорт таълим муассасаларида антидопинг ўқув-семинарларини ўтказиш ва тарғибот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан малака ошириш курслари ва антидопинг ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан “Допингга қарши кураш” мавзусида туркум тарқатма материаллар базаси яратилди ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги кўмагида республикадаги спорт муассасаларига тарқатилди.

Жумладан, Наманган вилоятидаги спорт муассасаларида "Допингга қарши кураш" ташвиқот ва тарғибот тадбирлари ва тематик кўргазма материалларидан спорт шифокорлари, мураббийлар ва спортчилар фойдаланмоқда.

Бундай тарғибот ишларидан кўзланган асосий мақсад допингнинг салбий оқибатлари тўғрисида спортчилар билан бир қаторда спорт шифокорлари ва мураббийлар, қўйингки барча соҳага алоқадор инсонлар билиши ва ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришдир.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш