Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–149-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан Агентлик зиммасига кўплаб вазифалар юклатилган бўлиб, шулардан бири республикада фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари ва мураббийлар иштирокида 24 соатлик малака ошириш курсларини ташкил этиш вазифаси юклатилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик ходимлари томонидан Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари ва мураббийлар учун 3 кунга мўлжалланган 24 соатлик антидопинг малака ошириш курси ўтказилди.
Семинар давомида мутахассислар томонидан антидопинг таълим дастурлари, терапевтик истиснолар, АДАМС флатформаси ва допинг синамалар топшириш вақтида спортчи, мураббий, спорт шифокорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумотлар берилди. Малака ошириш курси давомида 132 нафар иштирокчиларга Агентлик томонидан махсус сертификатлар тақдим этилди.