Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–149-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда олимпия ва ноолимпия спорт турларига тайёрлар марказлари, федерация ва ассоциация спортчилари учун антидопинг ўқув-семинарларини ташкил қилиш вазифаси юклатилган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган бокс бўйича аёллар терма жамоаси аъзоларига антидопинг ўқув семинари ўтказилди. Семинарда терапевтик истиснолар, допинг синама топшириш жараёнида спортчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда АДАМС платформасидан тўғри фойдаланиш борасида тушунтиришлар берилди.
Семинар якунида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.