Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги ПҚ–149-сонли қарори қабул қилинди мазкур қарор билан Агентликка қатор вазифалар юклатилган.
Жумладан, халқаро антидопинг агентликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган холда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотларни хориж мамлакатларига кўрсатиш ва халқаро тажрибани ўрганиш шулар жумласидандир.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Минтақавий антидопинг агентлиги (RАDОСА)нинг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур йиғилишда RАDОСАга аъзо мамлакатлар ўзлари томонидан допингга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланади ва олдиндаги янги режалар бўйича таклифлари кўриб чиқилади.
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз RАDОСАга Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Монголия, Мўғулистон, Покистон ва Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентликлари аъзо ҳисобланади.
RАDОСА Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) таркибига кирувчи ташкилот бўлиб, мамлакатларда антидопинг соҳасидаги фаолиятини мониторинг қилиб, уларга амалий ёрдам берувчи ташкилот ҳисобланади. 2004 йил WADAнинг мамлакатларда ҳалол спортни йўлга қўйиш, мамлакатларни тоза спортга жалб қилиш дастурига асосан ташкил этилган ташкилот ҳисобланади. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб 12 та RАDОСА фаолият олиб бормоқда унга 119 та Миллий антидопинг агентликлари ва Миллий олимпия қўмиталари аъзо ҳисобланади.