Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–149-сонли қарори қабул қилинди мазкур қарор билан Агентликка қатор вазифалар юклатилган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан спорт шифокорлари ва мураббийлар учун 24 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.
Шу каби малака ошириш курси республиканинг олис ҳудуди Хоразм вилоятида ўтказилди. Урганч Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтган малака ошириш курсида 120 дан ортиқ спорт шифокори ва мураббийлар иштирок этишди ва малака ошириш курси якунида иштирокчилар сертификатлар билан тақдирланишди.
Бу каби малака ошириш курслари республиканинг барча ҳудудларида ўтказиб келинмоқда.