Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида тасдиқланган режа-график асосида ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Шундай семинарлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июльдаги “2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ–303-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қишки спорт турининг фигурали учиш бўйича терма жамоа аъзоларига “Антидопинг таълими ва халқаро даражадаги мусобақаларга қатнашиш имконини берувчи сертификат”ни олиш бўйича Қишки олий спорт мактаби мажлислар залида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар давомида спортчилар, тренерлар, тиббиёт ходимлари орасида допингга қарши муросасиз муҳитни яратиш, ҳалол спорт ва адолатли рақобат тамойилларини кенг тарғиб қилиш ҳамда ADeL платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, тақдим этиладиган сертификатни қўлга киритиш бўйича тушунчалар берилди.
Шу каби ўқув-семинарлар чекка ҳудудларга борган ҳолда ва онлайн шаклда семинар, вебинар, учрашув, давра суҳбатлари режа асосида доимий равишда ўтказиб келинмоқда.