Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–149-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигига қатор вазифалар юклатилди. Жумладан, Агентлик ходимларини малакасини ошириш мақсадида халқаро антидопинг ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда хориж тажрибасини мамлакатимизда жорий қилиш белгиланган эди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик узоқ йиллардан бери самарали фаолият олиб бораётган Корея антидопинг агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Шу кунга қадар 10 нафар Агентлик ходими Корея антидопинг агентлигида малака оширди. Навбатдаги тажриба алмашиш ва малака ошириш курслари Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигида бўлиб ўтади.
Бугун шу масала юзасидан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков ва Корея антидопинг агентлиги директори К.Ким ўртасида онлайн тарзда йиғилиш ўтказилди. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон ва Корея антидопинг агентликлари ходимлари ҳам иштирок этишди.
Йиғилишда асосий масала навбатдаги тажриба алмашиш ва малака ошириш курсларида терапевтик истиснолар, АДАМС платформаси, антидопинг таълим дастурлари ва допинг назорати йўналишлари бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.