Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш ва Агентлик ходимларини малакасини ошириш мақсадида халқаро антидопинг ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хориж тажрибасини мамлакатимизда жорий қилиш белгиланган.
Жорий йилнинг 26-28 июль кунлари Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ҳамкорлигида Осиё океания минтақаси антидопинг агентликлари учун антидопинг таълим дастурлари бўйича Сингапурда “Антидопинг таълим дастурлари-2023» симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур симпозиумда Осиё океания минтақаси антидопинг агентликлари антидопинг таълим дастурларига масъул ходимлар иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ходимлари ҳам ушбу йиллик симпозиумда иштирок этишмоқда.