Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»гиПФ–82-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва нуронийлар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Мазкур фармонда назарда тутилган “Меҳр ва саховат куни” доирасида меҳрга муҳтож нуронийлар ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатиш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Шундай хайрли тадбирлардан бири куни кеча 75 ёшни қарши олган Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситовни улуғ ёшни қаршилаши муносабати билан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари йўқлашди. Спорт файрийсига эсдалик учун зар чопон кийдирилди ва мамлакатимизда ўзбек спорти, хусусан, ҳалол спорт тарғиботи йўлидаги улкан хизматлари учун ташаккурнома тақдим этилди.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, Баҳодир Махситович ўзбек спорти ривожи учун улкан ишлар қилган шахс ҳисобланади. Таққослаш учун Лиллехаммер-1994 қишки, Атланта-1996 ёзги Олимпия ўйинларида мустақил Ўзбекистон сифатида иштирок этган делегациямиз илк медални айнан Б.Махситов мамлакатимизда спорт соҳасига масъул бўлган даврларга тўғри келади.