Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигига қатор вазифалар юклатилди. Жумладан, Агентлик ходимларини малакасини ошириш мақсадида халқаро антидопинг ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда хориж тажрибасини мамлакатимизда жорий қилиш белгиланган.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги Корея антидопинг агентлиги билан ходимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашишга қаратилган меморандум имзоланган. Меморандумга мувофиқ дастлаб Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ходимлари Кореяга борган холда малака оширишган бўлса, айни кунларда Корея антидопинг агентлиги ходимлари мамлакатимизда бўлиб турибди.
Мутахассислар антидопинг таълим дастурлари, терапевтик истиснолар, АДАМС платформаси ва допинг назорати жараёни бўйича тажрибалари билан ўртоқлашади.
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз Корея антидопинг агентлиги 2006 йилда ташкил топган бўлиб, шу кунга қадар фаолият олиб бормоқда. Таъкидлаш жоиз Корея антидопинг агентлиги нафақат Осиёда балки дунё бўйича ҳам юқори ўринларни эгаллаб турган ташкилотлардан биридир.