Agency news

Agency news

Cooperation between federations and organizations responsible for the development of sports will be strengthened

Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Белгиланишича:

спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) терма жамоалар спортчиларини тайёрлашда ва уларнинг тиббий таъминотига йўналтирилаётган молиявий маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлашда, ушбу соҳада камчиликларни бартараф этишга қаратилган самарали механизмни шакллантиришда;

спорт таълими муассасалари ва спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)нинг миллий терма жамоалар тайёрлаш соҳасида мавжуд моддий-техника базасидан оқилона фойдаланишда, турли даражадаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда, тайёрлаш ва мусобақаларда қатнашишларини тизимли йўлга қўйишда;

спортчиларни спорт таълими муассасаларига қабул қилиш, миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, спортнинг муайян тури билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига ва юқори маҳоратли спортчилар салоҳиятига эга бўлган истиқболли спортчиларни саралаш (селекция)да ўзаро ҳамкорликни амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) моддий-техника базасини яхшилаш, ҳудудий терма жамоаларни тайёрлаш, мавжуд моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш, спортчиларни саралаш (селекция), тайёрлаш ва мусобақаларда қатнашишга қаратилган чора-тадбирлар белгилайди.

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги низомга кўра, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар ва спортни ривожлантиришга масъул ташкилотлари фаолиятида қуйидаги воситалар орқали умумий ташкилий-кадрлар бўйича ўқув-методик ва илмий ёрдам кўрсатишлари мумкин:

Олий спорт ютуқлари бўйича:

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёнига энг янги илмий-методик технологияларни жорий этиш йўли билан назарий ва техник-тактик тайёргарлиги сифатини мунтазам равишда ошириш;

ўқув-машқ жараёнига федерация (уюшма)ларнинг кадрлар ва илмий-методик салоҳиятини жалб этиш;

ўқув-методик ва илмий-методик комплексини ишлаб чиқиш бўйича етакчи спорт мутахассислари, шу жумладан олимлар, ўқитувчилар, психологлар, врачлар, физиологлар, диетологлар ва бошқалар орасидан комплекс илмий гуруҳлар ташкил этиш;

хорижий спорт ташкилотлари билан тренер-ўқитувчилар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантириш;

спортчилар ўртасида селекция ишларини амалга ошириш, шунингдек уларни спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар таркибига шакллантириш;

спорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар ва спорт ҳакамларини тегишли разрядлар ва унвонлар бериш учун танлаш ва тавсия этиш;

спорт турлари қоидаларига ўзгартиришлар бўйича, шунингдек юқори маҳоратли спортчилар тайёрлашнинг замонавий методлари бўйича ахборотлардан фойдаланиш;

спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, шунингдек, спортда бошқа нохуш ҳодисаларнинг пайдо бўлишига қарши курашиш.

Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича:

Спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар оммавий спортни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

фуқароларнинг жисмоний ривожланишига индивидуал рағбатлантириш асосида жамиятда ўзини тутиш маданиятини шакллантириш бўйича тадбирларида иштирок этиш;

халқаро спорт майдонларида ўзбек спортининг мавқейини мустаҳкамлаш ва обрўсини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда қатнашади.

спортнинг энг юқори ютуқлари ва олимпия тайёргарлиги муаммолари бўйича илмий ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади

Calendar

Calendar

Su Mo Tu We Th Fr Sa

Activity

The 2022 World Cup qualifiers of the national team of Uzbekistan have been postponed to next year
Ministry of Sports: The process of admitting applicants for a special form of distance learning has begun
Valtteri Bottas has extended his Formula 1 contract with Mercedes
Became the Secretary of the Security Council for the Triathlon Federation and the Minister of Defense for the MMA Association.
Ministry of Sports "Stay at home! Join life! ” re-announced its award-winning challenge
Attention! If you find an error in the text, select it and press Ctrl + Enter to notify the administration

Report bugs to the author