eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Миллий антидопинг aгентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ–5280-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 18 октябрь куни Спортни ривожлантириш вазирлиги биносида қўшма тадбир ташкил этилди

Қарорда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан узоққа мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди. Дастурда – спортчилар ва тренерларни «шаффоф спорт»га тарғиб қилиш, спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан тўғри фойдаланиш борасида спортчилар, тренерларнинг маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш, спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш ҳамда спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш назарда тутилган.

Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Тошкент фармацевтика институти мутахассислари Агентлигимизга ташриф буюришди. Учрашув давомида мутахассислар спортда тақиқланган дори воситалари инсон саломатлигига таъсири тўғрисида сўз олиб боришди.

 “Баъзи спортчиларни ўзлари бизни олдимизга келиб, мен тақиқланган дори истеъмол қилганман бир ҳафтадан сўнг мусобақам бор менга допинг аниқланмайдиган дорилардан беринг дейиш ҳолатлари кўп учрайди”, дейди Тошкент фармацевтика институти мутахассислари.

Учрашув якунида режа асосида Республика бўйлаб ўқув-семинарлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Ахборот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш