2020 йилнинг 15 августидан 2020-2021 ўқув йили учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланди.
Карантин даврида қабул жараёни санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, юқори савияда шаффофлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилади. Филиалга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 15 август – 10 сентябрь кунлари (ўша куни ҳам) қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари республикада эпидемиологик вазият барқарорлашишидан келиб чиқиб ўтказилади.
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йили учун таълим олишни истаган фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш qabul.rgusport.uz электрон дастури орқали онлайн шаклда амалга оширилади.
Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига 2020-2021 ўқув йили учун 150та квота ажратилган.